09:43 / 06.07.2015
3856

«Реал» ва «ПСЖ» раҳбарлари Қатарда Роналдунинг трансферини муҳокама қилишди

"Реал" клуби президенти Флорентино Перес 4-5 июнь кунларини Қатарда ўтказди. У бу ерда "ПСЖ" клуби раҳбарияти билан учрашди.

France Football нашрининг хабарига кўра, томонлар Криштиану Роналдунинг трансфери борасида гаплашишган.

Бироз олддинроқ УЕФА "ПСЖ"дан фэйр-плей қоидалари бўйича чекловларни олиб ташлаганди. Энди улар ёзги трансферларда катта миқдордаги маблағ сарфлай олишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли Роналдунинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2018 йилгача давом этади. Бу мавсумда у 54та ўйинда 61та гол уришга эришган.

Top