16:38 / 07.07.2015
5163

Бўкалик ўғри машина олиб қочиб, ярим йўлда уни ташлаб кетди

Бўкалик 40 ёшли Комил Олмалиқ шаҳрида истиқомат қилувчи Холдоралига тегишли қаровсиз қолдирилган машинани ўғрилаб кетди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати маълумот берди.
Жиноятчи йўл четида қолдириб кетилган машинани ўғирлаб кетгач, ярим йўлда жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида ўйлаб қолди ва машинани ташлаб кетишга қарор қилди. Аммо бу пайти машина эгаси милицияга мурожаат қилиб улгурган эди. Ўтказилган тезкор тадбир давомида автомобиль топилиб, эгасига қайтарилди, жиноятчи эса қўлга олинди.

Top