18:54 / 07.07.2015
18421

Ҳар куни ўзимизга такрорлаш керак бўлган 10 ҳақиқат

“Ҳиссий ақл” китоби муаллифи ва Smart Talent компаниясининг асосчиси ҳаётда биз учун муҳим бўлган нарсаларни ёдимизга солади.

Энг муҳим нарсани унутиш нақадар осонлиги инсонни ҳайратлантиради. Тирбанд рўйхат ва ҳар кунлик ишлар мияни автопилот режимида ишлашга олиб келади. Бироқ ҳаётий ҳақиқатлар такрорлаб турилиши зарур. Бу рўйхатни яқин жойда сақланг ва ҳар сафар рағбат зарур бўлганда уни ўқинг.

1. Бажариш амалга ошириш дегани эмас

Атрофдаги одамларга назар солинг. Улар иш уюми остида қолиб кетган – бир учрашувдан иккинчисига қараб югуради. Айтингчи, уларнинг кўпчилиги ҳақиқатан ҳам муваффақиятга эришиб, улкан марраларни забт этдими?

Серқувватлик муваффақиятга олиб бормайди. Аксинча, у муҳим нарсага диққатни қарата олиш, вақт самарали ва фойдали тарзда сарф этилаётганига ишонч билдиришдадир.

Сенга ҳам суткада ўзгаларга берилгани каби бир хил вақт ажратилган – уни ақл билан сарфла.

Иш натижалари сарф этилган машаққатларга тенг эмас. Муҳими, куч-қувват натижа келтирадиган вазифаларга йўналтирилиши керак.

2. Кўпинча улкан зафарлар муваффақиятсизликдан бошланади

Муваффақиятсизлини қабул қилишни ўрганмагунингча ҳақиқий муваффақият нима эканлигини била олмайсан. Хатолар муваффақият томон йўл ҳозирлайди, нотўғри бурилишга қараб йўналганингда сени огоҳ қилади.

Тўғри қарор куч ва ишончингни йўқотганингда келади. Бу ҳолат эса сени ўзгача фикрлаш, комфорт зонасидан чиқиш ва тўғри йўлни кўришга мажбур қилади.

Муваффақият қатъийлик ва шахсий фикрларни ҳимоя қила олиш қобилиятини талаб этади.

3. Қўрқув – ачинишларнинг асосий манбаи

Барчаси айтиб, амалга ошириб бўлингач, сен ўзингни оқлашни бошлайсан. Таваккалчи бўлишдан чўчима.

Кўпинча одамлар: “Сен билан энг ёмон ҳолатда нима содир бўлар эди. Бу сени ўлдирадими?”, деб айтганларини эшитиб қоламан. Ўлим содир бўлиши мумкин бўлган энг ёмон нарсадир. Тириклигингга қарамай, ўзингни сўндиришга рухсат бериш бундан ҳам ёмон. 

4. Ўзимизни мустақил тарзда баҳолашимиз керак

Ўзгалар билан ўзингни солиштирганда хурсанд бўлиб, завққа тўлсанг, сен ўз тақдирингнинг хўжайини эмассан. Бироқ қандайдир яхши нарсани амалга оширганда қониқиш ҳиссини туйсанг, ўзгалар фикри ва ютуқлари сени бу ҳисдан айиришига йўл қўйма.

Инсонлар сен ҳақингда нима деб ўйлашига хотиржамлик билан қарай олмасанг, ўзингни ўзгалар билан солиштиришни бас қил, бегонанинг фикрига ишончсизлик билан қарашни ўрган.

Ўзгалар нима дейиши ва нимани амалга оширишидан қатъи назар сенинг шахсий баҳоинг фақат сенга боғлиқ.

Муайян вақт мобайнида одамлар сен ҳақингда нима деб ўйлашидан қатъи назар бир нарса жуда муҳим: сен ҳақингда гапирганлари каби яхши ёки ёмон бўла олмайсан.

5. Атрофингдагилар қай даражада яхши бўлишса, сен ҳам ўша даражада яхшисан. 

Сенга иштиёқ бағишлайдиган инсонлар ёнингда бўлишига ҳаракат қил. Улар сенга яхши нарсаларга қараб интилишингга ёрдам берадилар. Сени орқага тортувчи инсонлар билан қандай муносабатда бўлиш керак? Нима учун сен уларга ҳаётингнинг бир қисми бўлишларига рухсат берасан?

Сени фойдасиз, беҳаловат инсон сифатида ҳис этиш ва вақтингни беҳуда сарфлайдиганлар сенга таъсир ўтказиши аниқ. Ҳаёт бундайлар билан алоқада бўлиш учун жуда қисқа. Улардан озод бўл.

6. Ҳаёт қисқа

Ҳеч ким эртага нима содир бўлишини билмайди. Бундан ташқари, кимдир кутилмаганда вафот этганида, ҳаётимизни танқид билан баҳолашни бошлаймиз: вақтимизни қандай ўтказишимиз ва ўзгалар нисбатан муносабатларимиз ҳақиқатан ҳам муҳим саналади.

Йўқотиш - ҳаётимизнинг нақадар нозиклигини ёдга солувчи жароҳатдир. Бу эса ҳақиқат.

Ҳар куни тонгда уйғонганингда ҳаёт буюк инъом эканлиги ва унга эришганинг омадинг эканлигини ўзингга эслат. Айнан шу тарзда яшашни бошлагинингда бу бахт эканини ҳис этасан ва бахтли бўласан.

7. Авф этиш учун кечирим сўраш керак эмас

Ҳаёт хафагарчиликларни эсдан чиқарганингда хотиржам тус олади. Хафа қилган инсонлар кечирим сўрашмаган бўлишсада, буни амалга ошир, яъни уларни кечир. Ўтмишдаги хафагарчиликлар бугунги кунингни бузиши мумкин. Ғазаб ва ёқтирмаслик ҳисси - ҳаётдан завқ олишга халақит берувчи паразитлардир.

Салбий ҳислар зўриқишларга олиб келади, доимий равишда зўриқиш эса соғлиққа зиён етказади.

Эмори Университети тадқиқотчилари доимий зўриқиш қон босимининг ортиши ва юрак-томир касалликлари пайдо бўлишига сабаб бўлишини аниқладилар.

Кимнидир кечирганингда сен унинг ишини маъқулаганингни англатмайди, сен қурбон бўлишни бас қилганингдир.

8. Ўзинг яратган ҳаётда яшайсан

Сен ҳодисалар қурбони эмассан. Ҳеч ким сенинг қадрият ва мақсадларингга қарши қарор қабул қилишга мажбур эта олмайди.

Бугун яшаётган ҳодисалар – сен шахсан ўзинг яратган вазиятлардир. 

Шу каби келажагинг ҳам фақат ўзингагина тегишли. Агар қониқмасликни ҳис этаётган бўлсанг, демак мақсадингни амалга ошириш йўлида таваккалчиликни амалга оширишдан чўчияпсан.

Ҳаракат қилиш вақти келганида шуни ёдингда тутгинки, ўзинга керакли зинапоянинг қуйида бўлиш, кераксиз зинапоянинг юқорисида бўлишга қараганда яхшироқдир.

9. Бугунги кун билан яша

Бугунги кун билан яшашни ўрганмагунингча, тўлиқ салоҳиятингни кўра олмайсан. Айбдорлик ҳисси ўтмишни ўзгартира олмайди, ҳавотирлик ҳисси ҳам келажакка таъсир кўрсатмайди. 

Бугунги кун билан яшаш учун икки нарсани амалга ошириш керак:

Ўтмишни қабул қилиш. Ўтмишинг билан баҳамжиҳат бўлмасанг, у сени қўйиб юбормайди ёки аксинча у сенга келажагингни қуришда ёрдамга келиши мумкин.

Келажакни қабул қилиш ҳам муҳимдир. Беҳаловатлиликка бу ерда ўрин йўқ. Марк Твен бу ҳақда шундай деган эди: “Беҳаловатлилик ҳали олинмаган қарзни ўйлаб ҳавотирга тушишдир”.

10. Ўзгаришлар бўлиши аниқ

Ўзгаришларни қабул қилибгина уларда яхшиликни кўра олиш мумкин. Қалбингни оч, қаддингни ғоз тут, ўзгаришлар туфайли содир бўладиган имкониятлардан оқилона фойдалан.

Бир нарсани мунтазам равишда амалга ошириб, ундан бошқача натижа кутиш – аҳмоқликдир.

Ҳаёт ҳеч ким учун тўхтамайди. Ишларинг яхши кетаётганида буни қадрла ва завқ ол. Сени бахтли қиладиган кўпроқ нарсани истаётган бўлсанг, айнан ҳозир содир бўлаётган ғаройиб онлардан тўлиқ лаззат ололмайсан.

Манба: Xabardor.uz интернет нашри

Top