19:11 / 07.07.2015
2412

Наманганда нашафурушлар 15 гр марихуана билан қўлга тушди

Наманган вилоятида истиқомат қилувчи Мирза Ж. ва Темур С. ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан жиноят устида, гиёҳванд моддалар савдоси чоғида қўлга тушишди. Уларнинг ёнидан чиққан тўрт гугур қутисидаги модда марихуана эканлиги аниқланди.
“На посту” газетасининг ёзишича, 36 ёшли Мирза ўзи ҳам гиёҳванд моддаларга ружу қўйган бўлиб, зудлик билан даволанишга муҳтож эди. Бир неча йил давомида у билан шериклик қилиб келган Темур ҳам марихуанага ўрганган, аммо ҳали гиёҳванд бўлиб улгурмаган эди.
Суд жиноятчиларга тегишли жазони белгилаб берди.

Top