11:07 / 07.07.2015
2908

Нўъмон Ҳасанов «Пахтакор»нинг вақтинчалик бош мураббийига айланди

"Пахтакор" жамоасининг мураббийлар штабида меҳнат қилиб келган Нўъмон Ҳасанов 7 июль кунидан бошлаб "Пахтакор"нинг вақтинчалик бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда жамоанинг расмий сайтида маълум қилинган.

Футболчилик фаолиятида 4 карра Ўзбекистон чемпиони ва 2 марта Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланган Ҳасанов футболчилик фаолиятини тамомлагач, мураббий сифатида ишлай бошлаганди.

2012 йилда "Пахтакор"нинг биринчи лигадаги жамоасига бош мураббий этиб тайинланган Ҳасанов ўша йилнинг ёзида ёшлар таркиби устозлигини қўлга олди ва якунда жамоани мамлакат чемпионига айлантирди. Кейин эса асосий таркиб мураббийлар штабига жалб этилиб, ўтган йили чемпионлик қўлга киритилишида ҳисса қўшди. Самвел Бабаян миллий терма жамоа бош мураббийи сифатида ишга киришгани боис энди Нўъмон Ҳасанов "Пахтакор"ни бошқарадиган бўлди. Ҳозирча у бу лавозимда вақтинчалик фаолият юритади.

Top