08:22 / 07.07.2015
2421

Олимлар америкаликларнинг эмлашларга кўпроқ ишонч билдираётганларини аниқлашди

АҚШлик олимлар ўтган бир йил ичида америкаликлар эмлашларга кўпроқ ишона бошлаганларини аниқладилар.

Олимлар 2014 йилдан 2015 йилгача давр ичида ота-оналарнинг ўз фарзандларини эмлашга муносабатлари анча яхшиланганини маълум қилишмоқда. Бунга охирги 12 ой ичида мамлакатда бир неча ўнлаб қизамиқ ва кўкйўтал билан касалланиш ҳолатлари қайд этилгани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Шу ҳолат туфайли ота-оналар эмлашларга кўпроқ ишонч билан муносабатда бўла бошладилар ва мактабларда эмлашлар ўтказилишини қўллаб-қувватлашмоқда.

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, болаларнинг эмланиши ҳақидаги ота-оналарнинг фикрларига касалликларнинг авж олиши ва эмлашнинг муҳимлиги ҳақида маълумот берувчи ОАВлар катта таъсир кўрсатади.

Top