15:17 / 07.07.2015
3197

Қозоғистонда давлат хизматчилар бир органдан бошқасига ўта олмайди

Қозоғистонда жорий қилинган давлат хизматининг янги тартибига кўра, хизматчилар режани бажармаган тақдирда ишдан бўшатилади. Ушбу қоидалар ўтказилиши режалаштирилаётган беш институционал ислоҳотлар доирасида киритилмоқда.

Бу ҳақда давлат хизмати ва коррупцияга қарши курашиш агентлиги раиси Саян Аҳметжанов Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган матбуот анжуманида баёнот берди.
Янги қоидалардан кўзланган биринчи мақсад давлат хизматини карьера моделига ўтказишдир. Яъни доимий ўсиш истиқболи одамларни фаоллаштиришга хизмат қилиши кўзда тутилмоқда. Шунингдек, бу ҳолат рақобатнинг кучайишини ҳам таъминлайди.
Ишга олиниш ва мансаб кўтарилиши танлов асосида амалга оширилади.

Бундан ташқари, айтилишича, давлат хизматчилари бир ташкилотдан иккинчисига ўтиб кета олмайди.

Top