18:58 / 07.07.2015
3217

Россия президенти маслаҳатчиси: Камбожа, Сурия ва Озарбойжон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига қизиқиш билдирмоқда

Камбожа, Сурия ва Озарбойжон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига киришга қизиқиш билдирмоқда, бироқ бу ташкилотга кириш учун амал қилиш керак бўлган аниқ мезонлар мавжуд. Бу ҳақда Россия президенти маслаҳатчиси, Россияни БРИКС ва ШҲТда раислик қилишга тайёрлаш ва бу жараённи таъминлаш бўйича ташкилий қўмита маъсул котиби Антон Кобяков айтиб ўтди.

“Камбожа, Сурия, Бангладеш, Озарбойжон, Миср, Шри-Ланка Шанхай ҳамкорлик ташкилотига киришга қизиш билдирмоқда. Бироқ ташкилотга киришда маълум тартиб бор, бу “истадим-кирдим” дегани эмас. Ташкилотга қабул қилиш қоидалари аниқ ёзилган 28 та ҳужжат мавжуд. ШҲТга киришдан аввал бу қоидаларга амал қилиш керак”, деб айтмоқда Кобяков.

Top