17:51 / 07.07.2015
3745

Самарқандда автомобил олиб қочганликда гумонланувчи шахс ҳибсга олинди

Самарқанд вилояти Пахтачи тумани ИИБ навбатчилик қисмига шу туманда яшовчи фуқародан “Дамас” русумли автомобили номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилгани ҳақида хабар келиб тушган

Ички ишлар органлари ходимларининг аниқлашларича, ариза муаллифи ўз автомашинасини Гулшан маҳалласида жойлашган савдо дўкони олдида қаровсиз қолдирганлиги оқибатида олиб қочиб кетилганлиги маълум бўлган.

Тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида автомашина техник соз ҳолда топилди. Жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс шу туманда истиқомат қилувчи 28 ёшли фуқаро бўлиб чиқди. Транспорт воситаси қонуний эгасига топширилди.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top