18:38 / 07.07.2015
2332

Украинага Болгария президенти ишчи ташриф билан келди

Украинага охирги 12 йил ичида илк бор Болгария президенти Росен Плевнелиев ташриф уюштирди. Болгария президенти Украина президенти Пётр Порошенко билан учрашуви давомида Болгария Украинанинг ўз келажаги, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини белгилаш ҳуқуқини қўллаб-қувватлашини билдириб ўтди.

Плевнелиевнинг айтишича, Украина ва Болгария биргаликда жаҳон майдонида ҳуқуқ устуворлиги ва ҳар бир миллатнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқларни ҳимоя қилишмоқда.

“Ҳар бир миллат ўз келажаги, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини ўзи белгилайди. Болгария Украина халқининг бу ҳуқуқини қўллаб-қувватлайди”, деб таъкидлаб ўтди Плевнелиев ҳамда “Крим – бу Украина” деб қўшимча қилиб қўйди.

Top