08:15 / 07.07.2015
2538

Уралда рус тилидан имтиҳон олувчиларга пора бермоқчи бўлган хитойлик 19 млн рубллик жаримага тортилди

Свердловск вилоятида Хитойдан келган меҳнат муҳожири рус тилидан имтиҳон олувчиларни пора эвазига сотиб олмоқчи бўлгани учун 19,3 млн рубллик жарима билан жазоланади. Бу ҳақда ТАСС нашрида ёзилган.

Маълум бўлишича, Чу Дэ Сен исмли хитойлик ишчи рус тили бўйича имтиҳондан ўтганлик учун бериладиган сертификатлардан 20 донаси учун 322 минг рубль миқдорида пора таклиф қилган. У ўзи ва бошқа шериклари учун шундай сертификатларни қўлга киритиш эвазига Россияда меҳнат қилиш ҳуқуқига эга бўлишни истаган.

"Жиноятчи пул солинган конвертни имтиҳон олувчининг столи устига қўйган. Масъул шахс бу порани рад этган ва Россия ФМХ ходимларига бу ҳақда хабар бергач, хитойлик ҳибсга олинди", дейилади вилоят прокуратураси маълумотномасида.

Чу Дэ Сен ўз айбини тан олган ва ўзи таклиф этган порадан 60 баравар миқдордаги жарима жазосига маҳкум этилган.

Top