18:10 / 08.07.2015
7526

«Ўзбектуризм» «Ўзбекистон» йўл кўрсаткичи электрон вариантининг намойишини ўтказди

8 июль куни «Ўзбектуризм» миллий компанияси биносида «Ўзбекистон» йўл кўрсаткичи электрон вариантининг намойиши бўлиб ўтди, дея ёзади «Ўзбектуризм» матбуот хизмати.

Манбанинг ёзишича, мазкур йўл кўрсаткич «Рус гиди. Полиглот» нашр серияси доирасида «Marakanda Expedition» компаниясининг буюртмаси бўйича «Аякс-Пресс» билан ҳамкорликда нашр қилиниши режалаштирилмоқда ва йўл кўрсаткич асосан Россия сайёҳлари ва сайёҳлик компаниялари учун мўлжалланган.

Нашр тиражининг умумий миқдори 10 минг намунада берилади. Ушбу сўровнома 2015 йилнинг сентябрь ойида нашр қилиниши режалаштирилмоқда.

Сўровнома Россия китоб магазинлари, чакана савдо тармоқлари, супермаркет тармоқлари, халқаро аэропортларда жойлашган савдо масканларида, «duty-free» магазинларида, сайёҳлик агентликларида, интернет-магазинларда ва китоб кўргазмаларида савдога чиқарилади.

140 саҳифадан иборат бўлган ушбу йўл кўрсаткич Россиялик сайёҳларни мамлакатимиздаги сайёҳлик маршрутлари, кўзга кўринган жойлари, музейлари, меҳмонхоналари ва ресторанлари, айниқса мамлакат маданияти, аҳоли урф-одатлари ва анъаналари билан таништирувчи, шунингдек амалий маслаҳатлар берувчи манба сифатида нашр қилиниши кўзда тутилмоқда.

Йўл кўрсаткич 3та, «Сайёҳатни режалаштириш», «Мамлакат ва аҳоли» ва «Ўзбекистон бўйича машрутлар» бўлимларидан иборат бўлади.

Top