17:02 / 08.07.2015
3186

«Реал» Касильяс билан хайрлашув маросимини ташкил этмоқчи

Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти жамоа дарвозабони Икер Касильяс билан расмий хайрлашув маросимини ташкил этишни режалаштирмоқда.

«Биз Икерга «хайр» демоқчи эмасмиз, биз унга «кўришгунча» деб қолишни истаймиз. «Реал» эшиклари Касильяс учун ҳар доим очиқ», - деди клуб маъмурияти вакилларидан бири. 

«Реал» Касильяс билан хайрлашув Рауль ёки Гути билан рўй берганидаги ҳолатда ўтишини истамайди. Маросимни «Сантьяго Бернабеу» стадионида ўтказиш кўзда тутилган.

Маросимда «Реал» президенти Флорентино Перес, жамоа футболчилари ва уларнинг оила аъзолари иштирок этиши режалаштирилган.

Касильяс 10 июль куни «Порту» сафига бориб қўшилиши кутилмоқда. Аввалроқ «Реал» Касильяс Португалия клубига ўтганидан сўнг, унга ҳар йили 4 миллион евродан пул тўлаб бориши ҳақида хабар берилган эди.

Top