13:37 / 08.07.2015
5174

Уйчи туманидаги 30-мактаб атрофи ташландиқ ҳолда қолаётгани эътирозларга сабаб бўлмоқда

Наманган вилояти, Уйчи тумани Машад қишлоғида яшовчи интернет фойдаланувчиси кун.уз сайтига мурожаат қилиб, қишлоқнинг Эргашкан кўчасидаги 30-мактаб биноси жойлашган ҳудудда барпо қилинган гулхона қаровсиз ва ташландиқ ҳолда ётганлиги ҳақида маълум қилди.

“Мактаб олдидаги 200 метрдан ошиқ масофага чўзилган гулхона 3 йилдан бери ташландиқ ҳолда ётибди. Гулхонага бирорта гул ёки дарахт экилмаган. Бу эса кўча кўринишини ҳам бузиб турибди. Мактаб раҳбари Қобилжон Эргашевга бир неча бор айтдик, лекин у ҳеч қандай чора кўрмади. Ахир яқинда мустақиллигимизнинг 24 йиллиги нишонланади. Қолаверса янги ўқув йили бошланади. Бу ҳолатга тегишли идоралар эътибор қаратишини истаймиз”, дейди шикоятчи.

У бу хабар сайтда чоп этилиши муаммонинг бартараф этилишига ёрдам беришига умид билдирган.

Top