09:37 / 09.07.2015
8750

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари вазири Россияни АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид солувчи асосий хавф деб атади

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари вазири Дебора Жеймс Россияни АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид солувчи асосий хавф деб атади ҳамда Европада АҚШ ҳарбий жойлашувини оширишга чақирди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Мен Россияни асосий хавф деб ҳисоблайман. Ҳозир Россиянинг ҳаракатлари ортида ҳеч қанақасига кучларнинг етишмаслиги ҳақида тасаввур пайдо бўлишига йўл қўймаслик керак”, деб айтмоқда Жеймс.

Жеймс НАТОга аъзо 28та давлатдан бор-йўғи 4таси мудофаа мақсадларига ЯИМнинг 2 фоизини сарфлашдан иборат мақсадга эришганларидан афсусдалигини айтди.

Top