14:10 / 09.07.2015
2407

Чилонзорда ёлғиз кексаларнинг уйи таъмирлаб берилмоқда

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Чилонзор туман бўлими маълумотига кўра, тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ва ҳомийлар ёрдамида кексалар уйларини таъмирлаб берилмоқда. Бу ҳақда “Жамият” газетаси ёзмоқда.
Хусусан, Дўмбробод, 2- ва 3-Чарх Камолон, Шараф, Тинчлик маҳаллаларида ёлғиз ёки қаровчисиз қолган қарияларнинг уйлари таъмирлаб берилди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Тошкентда истиқомат қилувчи 938 нафар кекса тиббий кўрикдан ўтказилди, 632 нуроний сиҳатгоҳларга соғлиғини тиклашга юборилди.

Top