11:30 / 09.07.2015
2494

Palette Photoshop учун муқобил контроллёр яратди

Palette компанияси Adobe Lightroom CC, Photoshop CC, Illustrator ва After Effects дастурларида суратларни таҳрир қилиш имконини берувчи муқобил контроллёр яратди. Бу ҳақда The Next Web нашри хабар бермоқда.
Компания вакилларининг фикрича, бундай интерфейс дизайнер ишини қулайлаштиради, чунки тугмалар ва тумблерлар асосида дастурни бошқариш график интерфейсдан кўра осонроқ ва тушунарлироқдир. Бундан ташқари, ускуна магнитлар ёрдамида ўзаро бириктирилган модуллардан иборат бўлиб, дизайнер унинг қисмларини ўзи билганича йиғиб олиши мумкин.
Юқоридагилардан ташқари, контроллёр InDesign ва Premier Pro дастурлари учун ҳам ишлайди.
Контроллёр нархи 199 долларни ташкил қилади.

Top