12:29 / 09.07.2015
17602

Тожикистон олий суди пайғамбарликни даъво қилган шахсни 16 йил қамоққа ҳукм қилди

Тожикистонда ўзини "сўнгги пайғамбар" деб эълон қилган Саидмаҳдихон Сатторов кўпхотинлилик, фирибгарлик ва товламачиликда айбланиб, суд қилинди.

"Интерфакс" нашри хабарига кўра, Тожикистон олий суди Сатторовни Қонуннинг "Марҳумларга ҳурматсизлик учун" (243 модда), "Ерларни рухсатсиз ўзлаштириш" (338 модда), "Товламачилик" (250 модда) ва "Кўпхотинлилик" (170 модда) бандлари бўйича айбдор деб топди.

Маълум бўлишича, у 3 йил давомида Турсунзода туманида ўзини пайғамбар сифатида эълон қилиб, маҳаллий аҳоли орасидан ўзига итоаткорлар гуруҳини шакллантирган.

Top