08:57 / 09.07.2015
3661

Уралдаги колониялардан бирининг бошлиғи маҳбуслардан бири вафот этгани туфайли ҳибсга олинди

Россиянинг Свердловск вилояти Невьянск суди 4 июлда маҳбуслардан бири ўлган 46-сонли колониянинг бошлиғини ҳибсга олишга рухсат берди. Бу ҳақда Россия Тергов бошқармасининг вилоят бўйича бошқармаси вакилига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Колония бошлиғи 4 сентябргача қамоққа олинди”, деб айтилмоқда тергов бошқармасида. Яқин орада ҳибсга олинган шахсга айблов қўйилиши мумкин.

4 июль куни 46-сонли ахлоқ-тузатиш колониясида номаълум сабабларга кўра 1989 йилда туғилган маҳбус вафот этган эди. 5 июль куни 400 нафарга яқин маҳбус уч кун давом этган очарчилик эълон қилди. ОАВлар ушбу ҳолатни маҳбуснинг ўлими билан боғлашмоқда.

Top