10:55 / 10.07.2015
1937

Ўзбекистон ТИВда БМТ резидент-координатори билан учрашув ўтказилди

2015 йилнинг 9 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида БМТнинг Резидент-координатори, БМТ Тараққиёт дастурининг Доимий вакили Стефан Приснер билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг 2015 йил 11-12-июнь кунлари Ўзбекистонга ташрифи доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди ҳамда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг бошқа масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Top