18:21 / 10.07.2015
5391

ШҲТ коинотда қурол жойлаштиришига қарши чиқди

ШҲТ давлатлари Уфа саммити якунларига кўра қабул қилган декларацияда коинотда қурол-яроғ жойлаштиришга йўл қўйилмаслиги белгиланди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
“Аъзо давлатлар барча учун тенг хавфсизликни таъминлаш ва глобал барқарорликни қўллаб-қувватлаш учун коинотни ҳарбийлаштиришнинг олдини олиш зарурлигини таъкидлайди”, – дейилади ҳужжатда.
Бундан ташқари, ташкилот яна битта декларацияни қабул қилиб, унда аксилракета тизимининг ўстирилиши жаҳон хавфсизлигига таҳдид солиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди:
“Аъзо давлатлар айрим давлатлар ёки бир гуруҳ давлатлар томонидан бир томонлама ва чекланмаган миқдорда аксилракета мудофаа тизимининг ўстирилиши халқаро хавфсизликка зарар етказиши ва вазиятни беқарорлаштиришини таъкидлайди”.

Top