12:03 / 10.07.2015
3426

Тинч океанида 7 магнитудали зилзила содир бўлди

Тинч океанида, Сулаймон оролларига яқин ҳудудда 7 балли кучли ер қимирлаши содир бўлди. Бу ҳақда АҚШ геология хизмати сайти хабар қилди.
Силкинишлар 20 км ер остида пойтахт Хониарадан 170 км нарида содир бўлди.
Жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган. Шунингдек, цунами хавфи ҳам эълон қилинмаган.

Top