09:34 / 11.07.2015
2701

АҚШ Ходимларни бошқариш агентлиги раҳбари ташкилот хакерлар ҳужумига учраганидан кейин ўз лавозимини тарк этди

АҚШ Ходимларни бошқариш агентлиги раҳбари Кэтрин Арчулета бошқармага йирик хакерлик ҳужуми уюштирилгани ҳақидаги маълумотлар ошкор бўлгандан кейин истеъфога кетишини эълон қилди, деб хабар бермоқда Sky News нашри.

Турли маълумотларга кўра, хакерлар ихтиёрига 19 млн.дан 25 млн.гача америкаликлар ҳақида маълумотлар ўтган. Дастлаб Арчулета ўз лавозимини тарк этмоқчи эмаслигини ва ўз ходимларига ишонч билдиришини айтган эди.

Маълумотлар чиқиб кетиши ҳақидаги охирги маълумолар ошкор этилгандан кейин агентликда катта миқёсдаги текширув ўтказишга қарор қилинди.

10 июль куни The Wall Street Journal нашри турли бошқармаларга хакерлик ҳужуми оқибатида АҚШнинг 19,7 млн нафар давлат хизматчилари ҳақидаги шахсий маълумотлар ўғирланганини маълум қилди.

Top