08:54 / 12.07.2015
5009

“Бэтмен Суперменга қарши” фильмининг трейлери намойиш қилинди

Warner Bros компанияси 2016 йил 26 мартда экранларга намойишга чиқариладиган “Бэтмен Суперменга қарши: Адолат бошланганда” фильмининг трейлерини намойиш қилди.

Зак Снайдер режиссёрлиги остида суратга олинаётган фильмнинг трейлери Сан-Диегодаги Comic-Con оммавий маданият фестивалида намойиш этилди.

“Иблислар остимиздаги дўзахдан эмас, тепамиздаги осмондан келадилар”, дейди трейлерда Супермен ўз душмани – актёр Жесси Айзенберг ижросидаги суперёвуз Лекс Люторга.

Top