10:33 / 13.07.2015
10593

7 ёшли ўзбекистонлик бола Уитни Хьюстоннинг қўшиғини куйлаб, интернет юлдузига айланди

7 ёшли ўзбекистонлик Жўрабек Жўраев Уитни Хьюстон қўшиқларидан бири «I Will Always Love You» мега-хитини ижро этиш орқали, интернет фойдаланувчиларининг олқишларига сазовор бўлди.

Украинадаги санъат янгиликлари бўйича ахборот агентлигида Жўрабек Жўраевнинг маҳорати дунёдаги миллионлаб санъат ихлосмандларининг ҳайратига сабаб бўлгани ҳақида ёзилади.

"Биз бу ўринда Моцартни эслашимиз мумкин. У ҳам 6 ёшида илк ижролари билан Европани ларзага солганди. Бизнинг замонамиздаги техника имкониятларини ҳисобга оладиган бўлсак, Жўрабекда ўзининг аудиториясини кенгайтириш учун қўшимча имкониятлар мавжуд", дейилади агентлик хабарида.

Қайд этиш жоизки, 2013 йилнинг декабрида Жўраев Андрей Малахов муаллифидаги Биринчи канал кўрсатувларидан бирига таклиф этилган ва ўшанда у ўз кумири Наргиза Закирова билан учрашганди. У 4 ёшида Ботир Зокировнинг "Араб тангоси" ҳамда Далер Назаровнинг "Чок чоки борон" номли қўшиқларини ижро этиш орқали ҳам интернетда машҳур бўлганди.

Top