10:10 / 13.07.2015
2369

Бағдоддаги терактларда 28 киши ҳалок бўлди

Ироқ пойтахтида учта террорчилик акти содир этилди. Reuters агентлигининг мудофаа ва соғлиқни сақлаш вазирликларига таянган ҳолда маълумот беришича, уларда 28 киши ҳалок бўлди.
Шаҳарнинг Шаъб туманида миналаштирилган автомобилнинг портлатиб юборилиши натижасида 10 киши ҳалок бўлди. Полиция воқеа жойига етиб келганида террорчи ўзини портлатиб юбориб, яна 9 кишини ҳалок бўлишига сабабчи бўлди.
Шу пайтнинг ўзида шаҳарнинг бошқа қисмида навбатдаги машинанинг портлатилиши яна 9 киши ҳаётдан олиб кетди.
Терактлар шиалар яшовчи ҳудудларда содир этилган.

Top