18:55 / 13.07.2015
3086

Экстремал спорт турлари ишқибози 101 ёшида янги рекорд ўрнатди

Буюк Британияда яшовчи хавфли спорт турларига қизиқувчи Дорис Лонг исмли кекса аёл 101 ёшида янги рекорд ўрнатди. Бу ҳақда The Guardian нашри ёзмоқда.
Британиялик аёл абсейлинг бўйича рекордни янгилашга муваффақ бўлди. У Портсмутдаги Спинакер минорасининг ташқи томонидан тушишни амалга оширди. Шу йўл билан у маҳаллий хосписга маблағ тўплади.
Лонг хоним 94 м масофани босиб ўтди. У рекордни ўрнатаётган пайтда шамол эсиб, ёмғир ёғиб тургани алоҳида таъкидланди.
Абсейлингга Қўрқмас Дорис 85 ёшидан қизиқа бошлаган. У ўз рекордини 102 ёшда яна бир бор такрорлашини маълум қилди.

Top