18:43 / 13.07.2015
1799

"Интер" Биабиани трансферини эълон қилди

"Интер" жамоаси "Парма"дан ўзининг франциялик собиқ футболчисини қайтариб олди ва у билан 4 йиллик шартнома имзолади.

"Мен юқори савияли футболчилар жамланган жамоага қайтганимдан хурсандман. Бу мен учун шахсий ютуқ", дейди футболчи.

Маълумот учун, у охирги 2 мавсум давомида "Парма" жамоасида ҳаракат қилди.

Top