Москванинг ЦСКА жамоаси бош мураббийи Леонид Слуцкий Россия терма жамоасини бошқаради. Бу ҳақда sport-inside нашрининг твиттерида хабар ёзилган.
Манбанинг маълум қилишича, Слуцкий ЦСКАдаги ишидан ажралмаган ҳолда миллий терма жамоани Евро-2016 турнири саралаш босқичидаги ўйинларга тайёрлайди.
Хабарда у билан 2016 йилги Европа чемпионати якунигача шартнома тузилгани айтилган.
Бироз олдинроқ, машҳур футбол журналисти Нобель Арустамян терма жамоанинг ҳозирги мураббийи Фабио Капелло яқин вақт ичида истеъфога чиқарилиши ҳақида айтганди.