18:50 / 13.07.2015
2996

Полиция Париж яқинидаги дўкондан 18 асирни озод қилди

Париж яқинидаги Вильнев-ла-Гаренн шаҳарчасида жойлашган Primark дўконида содир этилган қуролли талончиликдан сўнг 18 киши эвакуация қилинган. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар бермоқда.
Эвакуация маҳаллий вақт билан 10:30да амалга оширилган. Асирлардан ҳеч ким жароҳат олмаган.
Айни пайтда талончилар қидирилмоқда.
Илгарироқ Quartz савдо маркази ичида жойлашган дўконга 3та қуролли шахс ҳужум қилгани хабар қилинган эди.

Top