18:19 / 13.07.2015
3120

Владимир Путин ИИВ штатини 10 фоизга қисқартириш ҳақида фармон имзолади

Россия президенти Владимир Путин ИИВ штатини 10 фоизга қисқартириш ҳақида фармон имзолади. Бу ҳақда расмий ҳуқуқий ахборот порталида хабар берилди.

Бугунги кунга қадар идора штати 1.113 млн кишидан иборат эди. Фармонга кўра, энди идора 1 003 172 штатни ўз ичига олади. Шу жумладан, уларнинг 835 825 нафари бошқармаларда ва бош идорада, 5 123 нафари федерал давлат оддий фуқаро хизматчилардир. Ишчилар сони 162 224 киши қилиб белгиланди.

Top