09:16 / 13.07.2015
7340

Сахалинда 21 ёшли қизнинг номусига тажоввуз қилган 5 нафар ўзбекистонликдан 2 нафари қўлга олинди

Россиянинг Жанубий-Сахалинск шаҳрида 21 ёшли қизнинг номусига тажоввуз қилган икки нафар 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳуқуқ-тартибот муассасалари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Сахалин вилояти тергов бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жиноят 7 июлдан 8 июлга ўтар кечаси содир этилган. Жиноятга жами 7 киши алоқадор бўлган, бироқ улардан 5 нафари бевосита зўравонлик ҳаракатларини амалга оширган.

Тергов маълумотларига кўра, жабрланувчи ўз дугонаси билан гумонланаётганлардан бирининг уйига меҳмонга келган. У ерда яна 5 нафар ўзбекистонлик бўлган. Спиртли ичимлик истеъмол қилгандан кейин йигитлар маст ҳолатда қизнинг ҳаётига таҳдид қилиб, унинг номусига тажоввуз қилишган.

Айни пайтда жиноятнинг бошқа иштирокчиларининг шахси аниқлаштирилмоқда. Тергов жараёни давом этмоқда.

Top