17:49 / 14.07.2015
2263

Арсен Венгер: Ўзил - «Арсенал» футболчиси ва бошқа жамоага ўтмоқчи эмас

"Арсенал" клуби бош мураббийи Арсен Венгер ярим ҳимоячи Месут Ўзил "Ювентус"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни инкор этди.

"Ўзил - "Арсенал" футболчиси ва шу жамоа сафида қолади.

У мавсумни жуда яхши ўтказди ва гарчи биринчи даврада муаммоларга дуч келган бўлса-да, иккинчи даврада ажойиб ўйин намойиш қилди.

Ўзил инглиз футболига батамом мослашди ва ҳимояда ҳам кўпроқ ишламоқда. У ўз устида кўп ишлайди ва юқори савиядаги футболчи эканини исботлаб келмоқда", - дейди Венгер.

Top