14:19 / 14.07.2015
2972

Ҳиндистон бош вазирининг Тожикистон сафари чоғида 3та келишув имзоланди

13 июль куни Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг Тожикистонга расмий сафари доирасида 3та янги келишув имзоланди. Улар илгари имзоланган 59та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатга қўшимча бўлди.

Тожикистон президентининг расмий сайтида хабар қилинишича, янги шартномалар сиёсат, таълим ва маданият соҳаларини қамраб олади. Хусусан, Тожикистон ва Ҳиндистоннинг ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қўшма баёноти, Тожикистон умумтаълим масканларида компьютер лабораторияларини яратиш бўйича ҳукуматлараро меморандумни алмашиш бўйича келишув ҳамда икки давлат маданият вазирликлари ўртасида 2016-2018 йилларда маданият ва санъат соҳасида ҳамкорлик дастури имзоланди.

Ушбу ҳужжатларнинг имзоланиши икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг илгари қўлланмаган имкониятларини очишга хизмат қилиши таъкидланмоқда.

Top