01:07 / 14.07.2015
2714

Капелло Россия терма жамоаси билан шартномасини бекор қилди

Футбол бўйича Россия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капелло ва унинг ёрдамчиси Оресте Чинквини миллий жамоа билан шартномани бекор қилиш ҳақидаги келишувга имзо чекдилар, деб хабар бермоқда Sports.ru.

Аввалроқ Капелло ўрнига терма жамоага мураббий сифатида Леонид Слуцкий келиши ҳақида маълумот пайдо бўлган эди. Бироқ Россия футбол иттифоқи президенти вазифасини бажараётган Никита Симонян италиялик мутахассиснинг истеъфоси ҳақидаги хабарни инкор этган эди.

Россия спорт вазири Виталий Мутко Капеллонинг тақдири ҳақидаги расмий хабар 13 ёки 14 июлда айтилишини маълум қилганди.

Top