20:13 / 14.07.2015
3924

Обама: Эрон билан келишувга ишонч эмас, балки текширувлар негизида эришилди

АҚШ президенти Барак Обама Эрон ва “олтилик” эришган келишувга изоҳ бериб, Эроннинг ядровий дастури бўйича Теҳрон ва халқаро воситачилар олтилиги ўртасидаги келишувга томонларнинг ўзаро ишончи эмас, балки келишувларнинг бажарилишини текширилиши негизида эришилганини айтди.

“Эрон учун ядровий қурол олишнинг исталган имконияти кесилади”, деб таъкидламоқда Обама.

Эрон ва халқаро воситачилар “олтилиги” Эроннинг ядровий дастури бўйича Венада тарихий келишувга эришди. Унга кўра Эронга киритилган кўп йиллик санкциялар режими тўхтатилади ва Теҳронга яна нефть бозоридаги йирик ўйинчилардан бирига айланиш имкони берилади.

Top