08:47 / 14.07.2015
3602

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги сузиш ҳавзаларида ўтказилаётган текширувлар ҳақида маълумот берди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги сузиш ҳавзаларида санитар-гигиеник шароитларга амал қилиш бўйича текширувлар қандай бораётгани ҳақида маълумот берди.

Вазирлик маълумотларига кўра, ҳавзалар (3 йилда 1 мартадан кўп бўлмаган миқдорда) жадвал бўйича ҳамда агар санитар шароитларга ташриф буюрувчилар томонидан шикоятлар билдирилса текширилади. Ҳавзалар қуйидагиларга текширилади:

- далолатномада қайд қилинган аввал аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тадбирларнинг бажарилиши ва ишлаб чиқариш лаборатория назорати натижаларини қайд қилиш журналининг тутилиши;

- ташриф буюрувчилар ҳаракати кетма-кетлигини ташкил этишга риоя қилиш;

- ташриф буюрувчилар учун ҳавзалардан фойдаланиш қоидаларининг мавжудлиги;

- ҳавонинг микроиқлими кўрсаткичлари;

- душ тўрлари ва оёқ ванналарининг иши, душ, ҳожатхона, айланиб ўтиш йўлакларида сувлар оқиб кетадиган трапларнинг ҳолати;

- ҳавзанинг сув билан тўлдирилгани;

- рециркуляцион тизимдаги ва дарё сувидан таъминланувчи ҳавзаларда фильтрлар ювилишининг ҳисобга олинганлиги;

- ходимларнинг ишга кириши пайтида дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтгани ҳақидаги тиббий китобчалар мавжудлиги.

Ҳавзаларда санитар-гигиеник шароитлар бўйича шикоятлар мавжуд бўлса, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташриф буюрувчиларига аввал ҳавза раҳбариятига, агар ҳавза маъмурияти ҳеч қандай чора кўрмаса, ундан кейин Давлат санитария-эпидемиология назорати марказига мурожааат қилишларини тавсия қилади.

Top