12:27 / 15.07.2015
3865

Арманистон аскарлари Озарбайжон томонга ўт очиши натижасида аёл киши ва болалар яраланди

13 июлдан 14 июлга ўтар кечаси Арманистон ҳарбийлари Озарбайжоннинг Товуз туманидаги Алибейли қишлоғини ўққа тутди. SalamNews нашрининг хабар беришича, ушбу қишлоқ икки давлат қўшинлари тўқнашган чизиқда жойлашган.

Қишлоқ йирик калибрли қуролдан ўққа тутилган. Натижада қишлоқда истиқомат қилувчи 44 ёшли Дурдона Нағдалиева, 12 ёшли Нармин Хонбобоева ва унинг укаси, 8 ёшли Тунжай яраланган.

Ярадорлар Товузнинг марказий шифохонасига етказилган. Уларнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.

Top