16:09 / 15.07.2015
18010

Қозоғистонлик 16 ёшли қиз ижтимоий тармоқда уч марта ёзишган йигитга турмушга чиқди

Қозоғистоннинг Оқтепа шаҳрида истиқомат қилувчи мактаб ёшидаги қиз ижтимоий тармоқларда радикал диний қарашларга берилган тенгдоши билан уч марта ёзишиб, унга турмушга чиқишга рози бўлди. Уларнинг никоҳи бир ой давом этди, шундан сўнг ўсмир қизни талоқ қилиб, унинг синфдошига уйланди.
Бу воқеа ҳақида Динлар тадқиқотлари марказлари уюшмаси директори Юлия Денисенко “Уральская неделя” газетасига берган интервьюсида ҳикоя қилиб берди. Марказ ўша қизга радикал оқим вакиллари билан мулоқотдан кейин реабилитация ўташга ёрдам берган эди.
Денисенконинг таъкидлашича, бундай ҳолатлар тез-тез учраб туради:
“Ўтган йили Қозоғистон ғарбида бундай ҳолатлар кўп кузатилди. 16-17 ёшли мактаб ўқувчилари интернет орқали диний оқимга кириб қолган йигитлар билан танишиб, уч марта суҳбатдан сўнг никоҳдан ўтишган. Биз мана шундай тўрга илинган бир қизга ёрдам кўрсатганмиз”.

Top