Бразилиялик машҳур футболчи, “Можи Мирим” клуби эгаси ва ярим ҳимоячиси Ривалдо яқинда футболчиликка қайтишга қарор қилгани ҳақида хабар берилганди.
У ўзи эгалик қиладиган “Можи Мирим” клубида тўп суришни бошлаганди. 14 июль куни бўлиб ўтган Бразилия В сериясидаги “Макаэ” жамоасига қарши ўйинда Ривалдо пенальтидан гол уришга муваффақ бўлди.
Учрашув 3:1 ҳисобидаги “Можи Мирим”нинг ғалабаси билан якунланди. Учрашувдаги яна иккита голни Ривалдонинг ўғли Ривалдиньо урган.