14:51 / 15.07.2015
2205

Ромарио Бразилия футболидаги коррупцияни тафтиш қилиш бўйича Сенат комиссиясига раҳбарлик қилади

Бразилиялик собиқ ҳужумчи Ромарио миллий футболдаги коррупция ҳолатларини тафтиш қилиш бўйича Сенат қошида тузилган комиссияга бошлиқ этиб тайинланди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.
27 май куни ФИФА тарихидаги энг катта коррупцион жанжал кўтарилди. Бир гуруҳ мансабдор шахслар порахўрликда ва коррупцияда айбланиб, қўлга олинди. 7 нафар амалдаги, яна шунча собиқ амалдорга нисбатан айбловлар илгари сурилди. Қўлга олинганлар ичида Бразилия конфедерацияси президенти Хосе Мария Марин.
Шу муносабат билан ушбу комиссия ташкил этилди.
Ромарионинг сўзларига қараганда, комиссия Марин, ташкилотнинг амалдаги президенти Марко Поло дел Неро ҳамда собиқ раҳбарлардан бири Рикардо Тейшейранинг фаолиятини тафтиш қилади. Комиссия ташкилотнинг барча ҳисобларини кўздан кечиради ҳамда ҳужжатларни ўрганиб чиқади.

Top