10:03 / 15.07.2015
1938

Тбилисидаги портлашда ҳалок бўлганлар сони 5 кишига етди

Тбилисининг Глдан туманидаги табиий газ қувури носозлиги туфайли портлаб кетган уй вайроналари остидан бешинчи жасад топилди, деб хабар беради Интерфакс агентлиги.
9 қаватли уйда содир бўлган портлаш оқибатида деворлар қулади. Қутқарувчилар дастлаб икки кишининг, вайроналар остидан эса яна уч кишининг жасадини топдилар.
Икки киши жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди. Воқеа жойида тегишли хизматлар ходимлари ишламоқда.

Top