13:27 / 15.07.2015
9493

Тошкент ва Москва Ислом Каримовнинг Россияга давлат ташрифига тайёргарлик кўра бошлади

Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Россия Федерациясига уюштириладиган давлат ташрифига тайёргарлик кўришни бошлашди.

“Бугунги музокараларда биз Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Россияга давлат ташрифини амалга ошириш масаласини кўриб чиқишимиз мумкин”, – деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулазиз Комилов билан музокаралар чоғида.
Унинг эслатиб ўтишича, ушбу таклиф Россия президенти Владимир Путин томонидан Уфадаги ШҲТ саммити доирасида ўтказилган икки томонлама учрашув чоғида билдирилган.
Шунингдек, учрашув чоғида Эрон ядровий дастури бўйича музокаралар якуни муҳокама қилинди.

Top