Россия ҳукумати топшириғи билан 15 июль куни Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг иккита Ил-76 русумидаги юк самолёти Яманга 46 тонна инсонпарварлик юкини етказди. Мамлакат пойтахти Санога турли озиқ-овқат маҳсулотлари – гўшт ва балиқ консервалари, болалар озуқалари ва шакар етказилди.
Самолётлар орқага қайтишда Яманни тарк этишни истаган 118 нафар Россия, МДҲ ва бошқа давлатлар фуқароларини олиб кетган. Самолёт 15 июль кечки пайт Домодедово аэропортига келиши кутилмоқда.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Ямандан олиб чиқиб кетилганлар орасида 41 нафар ўзбекистонлик, 39 нафар яманлик, 16 нафар россиялик, 8 нафар украиналик, 3 нафар молдовалик ва 1 нафар озарбойжонлик фуқаро бўлган.