11:21 / 16.07.2015
1689

Арсен Венгер янги мавсумда Чубу Акпомни асосий таркибда ўйнатиши мумкин

"Арсенал" жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер ёш ҳужумчи Чубу Акпом янги мавсумда бошқа жамоага ижарага бериб юборилмаслигини маълум қилди.

"Йўқ, биз уни ижарага бериб юбормаймиз. Ўтган мавсумда у "Ноттингем Форест"да ижара асосида ўйнаб, тажрибасини оширди. Янги мавсумда эса уни жамоада олиб қолишни режалаштирганман. Чуба улкан истеъдод соҳиби. У ҳар бир ўйинда ўзини кўрсатиш учун тайёр", дейди Венгер.

Қайд этиб ўтамиз, Чуба Акпом Сингапурдаги турне доирасида Сингапур терма жамоасига қарши ўтказилган ўйинда 3та гол урди. Жамоа кейинги учрашувни "Эвертон"га қарши ўтказади.

Top