01:54 / 16.07.2015
2114

Эрон бўйича резолюция БМТ Хавфсизлик кенгашига расман киритилди

Эрон бўйича резолюция БМТ Хавфсизлик кенгашига расман киритилди. Бу ҳақда Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин маълум қилди.

Чуркин Теҳроннинг ядровий дастури бўйича резолюция лойиҳасига БМТ Хавфсизлик кенгашида овоз бериш кейинги ҳафтанинг бошида бўлиб ўтиши мумкинлигини айтди.

Чуркин БМТ Хавфсизлик кенгаши Эрон бўйича резолюцияни бир овоздан қабул қилишига умид билдирмоқда.

Аввалроқ Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Эроннинг ядровий дастури бўйича келишувга эришилгандан кейин Эрон дунё томонидан бошқа хавф сифатида қабул қилинмаслигини айтди.

Top