01:35 / 16.07.2015
6750

Тошкентлик депутатлар тўйлар ва маросимларнинг ортиқча дабдабасиз ўтиши учун чоралар кўрмоқдалар

Тошкентлик депутатлар тўйлар ва маросимларни ортиқча сарф-харажатсиз ва дабдабасиз, одмигина қилиб ўтказиш бўйича тушунтириш ишларини ташкил қиладилар.
Аҳолининг тинчлигини сақлаш мақсадида 23:00 дан 06:00 гача тўй, тантанали маросимлар ва оилавий тадбирлар билан боғлиқ вазиятларда баланд овозда қўшиқ ва мусиқа ижро этиш, овозли сигналлар ва овозни кучайтириш учун техник воситаларни қўллаш, ресторан, қаҳвахона, маросимлар заллари, уйлар ва кўчаларда шовқин кўтаришга тақиқлов киритилган.

Ушбу мақсадларда шаҳар бўйлаб келин-куёвлар ва уларнинг яқинларининг сайр қилишларида йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш устидан назорат ўрнатиш, тўй ва маросимларни ортиқча дабдабасиз, одми ўтказиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида бу борада жамоатчилик фикри билан ҳисоблашмайдиган фуқароларнинг хатти-ҳаракатларини муҳокама қилиш тавсия қилинган.

Top