11:29 / 17.07.2015
11343

Баъзи хонандалар ўзбек тўйларини дискотекага айлантириб юбораётгани танқид қилинди

"Ҳуррият" газетасида ўзбек миллий тўйлари баъзи "юлдуз хонандалар" касофати билан дискотекаларга, тўйхоналар эса тунги клубларга айланиб бораётгани ҳақида ёзиб чиқилди.

"Ўзбек тўйларида бирровга чақирилаётган хонандалар кўпайиб бормоқда. Ҳолбуки, яқин ўтмишда ҳам "бирровчилар" йўқ эди", дейилади мақолада.

Мақола муаллифи қўшиқчилар маънавий савияси паст бўлишига қарамасдан, улар жамиятнинг энг олди қатлами сифатида кўрилаётганидан норозилигини билдириб ўтган.

“Хонандалар учун миллат маънавиятининг умуман қизиғи йўқ. Муҳими, яхшигина пул ишлаш. Ҳайдовчи йўл қоидасини бузса жазога тортилади. Нима учун “фононда”лар қоидани бузса жазога тортилмайди? Очиғи, телевидение қулоғини бурашдан қўрқиб қолдик. Кўрсатув олиб бораётган ҳам, маслаҳат бераётган ҳам, кинода роль ўйнаётган ҳам, овқат пишираётган ҳам, клипларда автомобилини, уйини кўз-кўз қилаётганлар ҳам хонандалар бўлиб қолди”, – деб ёзилади ушбу мақолада.

Top