11:17 / 17.07.2015
3686

КХДР вакиллари биринчи марта Сеул хавфсизлик диалогига таклиф қилинди

Шимолий Корея вакиллари биринчи марта минтақавий хавфсизлик бўйича Сеул диалогига таклиф қилинди. Бу ҳақда Ренхап агентлиги хабар бермоқда.
“2012 йили форум ўтказиш бошлангандан буён Жанубий Корея биринчи марта унда иштирок этиш учун КХДР вакилларини таклиф қилмоқда”, – деди агентликка Жанубий Корея мудофаа вазирлиги вакили.
Тадбирда 30 нафар минтақа мудофаа вазирларининг ўринбосарлари иштирок этади.

Top