13:57 / 17.07.2015
2933

Россиянинг бош муфтийси мусулмонларни Украина ва Яқин Шарқда тинчлик учун дуо қилишга чақирди

Россия муфтийлар кенгаши раҳбари Равил Ғайнутдин ҳайит намозидаги амри маъруфи чоғида барчани Украина ва Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш учун дуо қилишга чақирди. Амри маъруф бўлиб ўтган Москва жоме масжидида 10 минг киши тўпланди.
“Биз нафақат мумкин бўлмаган нарсалардан сақланганимиз, балки мумкин бўлган нарсалардан ҳам тийилганимиз муборак Рамазон ойида дунё одамлари ўзларини тўхтата олмай, оғир гуноҳлар содир этишда, болалар, аёллар, кексалар ва бегуноҳ инсонларни ўлдиришда давом этди, – деди у. – Бегуноҳлар қони Ироқда ва Сурияда, Яманда ва Қувайтда, Тунисда ва Суданда тўкилди; Украинада биродарлар биродарларни ўлдиришда давом этмоқда. Биз Худодан ерда тинчлик ўрнатишни, қалбларга сокинлик ато этишни тилаб қоламиз”.
Ғайнутдин ҳар бир иймонли киши бугун келажакда бўлиши мумкин бўлган ёмонликларнинг олдини олиш имкониятига эга.
“Бунинг учун биз ёшларни тўғри тарбиялашимиз керак”, – таъкидлади бош муфтий.

Top